Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Урганч туман Ахборот-кутубхона марказида 1- ва 38-сонли мактаб ўқувчилари иштирокида  тумани ҳокимлиги чора-тадбирлар режаси асосида ”Исмимиз - жисмимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда туман АКМдиректори Меҳрибон Юсупова,  АКМ ФТСИБ хизмати рахбари Ҳурматой Маткаримова, АКМ Библиография кутубхоначиси Атаева Яқитжон, 1-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Бабажонова Дилафруз, 1-сонли мактаб кутубхоначиси Хажиева Гулчехралар иштирок этдилар.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Урганч туман бўлинмаси раҳбари Раъно Вапаевага сўга чиқиб, она тилимиз – ўзбек тилига 1989 йил 21 октябрда давлат тили мақоми берилганлиги, бугунги кунда дунёда олти мингга яқин тил мавжуд бўлиб, улардан 400 тага яқинигина ўз ёзувига эга эканлиги, шулардан 100тага яқини давлат тили бўлиб, бизнинг ўзбек тилимиз ҳам давлат тили бўлганлигини фахр билан айтиб ўтди.

Биз ўзбек тилимизни ҳурмат қилишимиз билан бирга чет тилларини ҳам ўрганишимиз лозимлиги, чунки тил нафақат муаммола воситаси – балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихи эканлиги, турли халқларнинг тилларига хурмат эса ўз навбатида ўзаро тушунишга, мулоқотларга имконият яратиши тўғрисида тушунча берди.

Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илк бор ўзбек тилида сўзлаган нутқидан биз янада фахрлансак арзийди, чунки бизни дунё тан олди,-деди у ўз сўзида.

 Туманнинг 1-сонли ва 38-сонли мактаблари ўқувчилари томонидан ижро этилган она тилимизни мадҳ қилувчи шеър ва қўшиқлари, саҳна кўринишлари барчага бирдек манзур бўлди.