Жорий йилнинг апрель ойида илк маротаба ўтказилган “Менинг йўлим” дастури доирасида фуқаролар томонидан Хоразм вилояти туман (шаҳар) бюджети параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизи ички йўлларни таъмирлаш учун йўналтириш мақсадида 508 та таклиф келиб тушди.

Ушбу лойиҳаларга аҳолини жалб қилган ҳолда

фуқаролар томонидан берилган овозларга кўра

37,8 км узунликдаги йўлларни таъмирлашга қаратилган 23 та лойиҳа ғолиб деб топилди. ушбу лойиҳаларни туман (шаҳар) кесимидаги таҳлилига кўра энг кўп ғолиб лойиҳалар Боғот (3 та), Гурлан (3 та), Хива (3 та) туманларига тўғри келмоқда.

Ушбу кўрсаткичлар бўйича Хива шаҳри (1 та), Ҳазорасп тумани (1 та) ва Урганч шаҳар (1 та)да нисбатан пастрок натижаларни қайд этмоқда.

Ғолиб деб топилган 23 та лойиҳани молиялаштириш учун 12,8 млрд.сўм маблағ йўналтирилади ва қарийб 37,8 км узунликдаги ички йўллар таъмирланади.