Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси 4-Алоҳида отряди  ходимлари билан мулоқот ташкил қилинди

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси 4-Алоҳида отряди  ходимлари билан “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияси мавзусида  мулоқот ташкил қилинди.

Мавзу доирасида Марказий ва Жанубий Осиёнинг тарихи ҳамда маданияти муштараклиги, халқларимиз ва мамлакатларимизнинг умумий манфаатлари биргаликда фаровон келажакни бунёд этишимиз учун мустаҳкам замин яратиши, ўзаро алоқаларни ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамламасдан туриб, бугунги кунда мамлакатларимиз дуч келаётган хавф-хатар ва таҳдидларни енгиб бўлмаслигини чуқур англаш вақти келганлиги тўғрисида  фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси 4-Алоҳида отряди биносидаги лавҳалар, ахборот матнлари ва иш қоғозлари ўрганилди ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан тавсиялар берилди.