Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига янада кенгроқ жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга даҳлдорлик туйғуларини янада шакллантириш юзасидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Урганч туман Кенгаши ҳамда Урганч туман ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида маҳорат дарслари, ўтказилди.

 

Ёш тадбиркорлар томонидан бизнес режаларни тайёрлаш ҳамда тадбиркорликни бошлаш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тушунчалар берилиб, маҳорат дарслари ташкил этилди. Ушбу маҳорат дарсларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ўзаро ҳамкорлик қилиш ва фикр алмашиш учун шароит яратиш, Ўзбекистон иқтисодий тараққиётининг асосий омили сифатида ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, бизнесни ривожлантиришда қўл келадиган дунёдаги илғор тажриба ва замонавий воситалар билан иштирокчиларни таништириш ҳамда Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш ва амалий ҳаракатларни олиб боришдан иборатдир.