Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Бугун, 30 май куни Хоразм вилояти ҳокими, вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман, шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ижтимоий соҳа бўйича ўринбосарлари, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари Урганч туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, шунингдек, мактаб ҳожатхонаси, сунъий қопламали спорт майдончаси, фитнес ҳамда стол тенниси машғулотлари хонаси, мактаб иссиқхонасининг фаолияти билан яқиндан танишдилар. 

         Вилоят ҳокими Ф. Эрманов мактабда тадбиркор Ш.Худайберганов ва Т.Ибрагимовлар томонидан қилинган бундай ижобий ўзгаришларга илиқ фикрларини билдирди. Ўқувчилар замон талабларига жавоб бера оладиган муассасаларида таълим олишлари лозим эканлигини таъкидлади.

         Шундан сўнг, семинар иштирокчилари Урганч тумани Юқори Дўрман қишлоғида жойлашган "Оби ҳаёт" болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳининг бугунги кундаги ҳолати билан танишдилар.

Мазкур болалар оромгоҳи 1974 йилда ташкил топган бўлиб, 2009 йилдан кейин фаолияти тўхтатилган эди. Эндиликда муассаса қайта таъмирланиб, фаолият юритиши учун тайёр ҳолатга келтирилган. 

Оромгоҳнинг бугунги кундаги умумий қуввати 320 нафар ўқувчи бўлиб, 4 сменада ташкил қилиниши режалаштирилган. 

Оромгоҳда 5 та 1) Аҳил-иноқ 2) Парвоз 3) Қувноқлар 4) Билағон 5) Камалак гуруҳлари ташкил қилинган.

Ташриф давомида Хоразм вилояти ҳокими Ф. Эрманов, раҳбарлигида семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят ҳокими Ф. Эрманов 11-синф битирувчиларини ОТМ ларига ўқишга киришлари бўйича SATT платформаси ёрдамида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги, таълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёрлаш бўйича қилинган ишлар аҳволи бўйича фикр мулоҳазаларини билдирди. 

Сўнгра мазкур болалар оромгоҳи мисолида вилоятдаги барча оромгоҳлар фаолияти шу тартибда йўлга қўйилиши лозимлиги бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғига қатор тавсиялар берди.

Йиғилиш якунида шундай мазмундаги семинарларнинг яна давом қилишини таъкидлаб, умумтаълим муассасаларида сайланма тарзда ўтказилишига келишиб олинди.

 Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Veb-sayt:  www.urganchhokimiyat.uz