Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

ТУМАНИМИЗ ЁШЛАРИ УЧУН ЯНГИ ЙИЛГА МУНОСИБ СОВҒА

2020 йилнинг 31 декабрь куни Урганч туманидаги 44-сонли умумтаълим мактабида "Рақамли технологияларни ривожлантириш" марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Марказ ташкил қилинишидан асосий мақсад ёшларни  дастурлаш, киберспорт, робототехника  йўналишлари бўйича тайёрлаш ва келажакда  шу йўналишлар бўйича малакали кадрларни етказиб беишдан иборатдир.
Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ва марказ раҳбари З.Каримов, Урганч туман ҳокими Ф.Шарипов, туман прокурори Д.Мадиримов, Урганч туман халқ таълими бўлими мудири О.Абдурахимов,44-сонли мактаб директори Н.Юсупова,  мактаб педагоглари ва маҳалла фаоллари ҳамда ўқувчилар иштирок қилишди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.