Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистан Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5924-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик ва улар ўртасида юришни тарғиб қилиш мақсадида 2020 йил 31 октябрь куни  Хоразм вилояти Урганч туманида туман спорт бўлими, туман Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва махалла фуқаролар йиғинлари ташаббуслари билан “СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ 5000 ҚАДАМ” шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди. Марафонда Олтин кўл, Арбоблар, Бўстон, Шодлик, Ёшлик хамда Мевазор маҳаллаларида истиқомат қилиб келаётган фаол ташаббускор нуронийлар қатнашди.