Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

 

 Хоразм вилоятининг барча туманларида яшовчи минглаб аҳоли ҳокимликлар ҳамда вилоят “Сувоқава” ДУК маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда. Шундай ишлардан бири Урганч тумани, К.Отаниёзов маҳалласида амалга оширилди. Маҳаллада туман ҳокимлиги ва “Сувоқава” ДУКнинг туман филиали ходимларининг беминнат меҳнатлари ҳисобига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, К.Отаниёзов маҳалласида аҳоли хонадонларига ичимлик суви уланиб, давлат хизматлар марказининг масъул ходимлари томонидан маҳалланинг ўзида керакли ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб борилмоқда.
Бу каби ишлар натижасида маҳаллада яшовчи 712 хонадондаги 3611 нафарга яқин аҳоли тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлмоқда.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.