Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Урганч туман ҳокими Карабайлы овул фуқаролар йиғини фуқароларига совға-саломлар улашди.

Муҳтарам Президентимиз Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Қорақалпоғистоннинг Шуманай тумани ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича зарур топшириқлар берган эди. 

Бугун ушбу тумандаги "Карабайлы" овул фуқаролар йиғинига Урганч тумани ҳокими Ф.Шарипов ташриф буюрди. Ташриф давомида овулда яшовчи фуқароларга

13-бош қорамол,

250 дона товуқ,

100 донa курка,

озиқ-овқат маҳсулотлари,

10 та асаларилар уяси,

150 дан ортиқ помидор, қалампир кўчатларининг жамланмаси

10 та кимёвий ишлов бериш ускуналарини тақдим қилди.

 

Шунингдек, Урганч туманидан ташриф буюрган қишлоқ-хўжалиги соҳасида катта малакага эга ходимлари шу ҳудудда фаолият олиб бораётган фермер ва томорқа ерлар эгаларига, ушбу шароитда етиштириш мумкин бўлган маҳсулотлар турлари, парваришлаш усули, чорва ҳамда паррандачилик ёналишини ривожлантириш масалалари бўйича ўз таклифларини бериб ўтишди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.