Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

1992 йил 10 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонунида белгиланганидек, Мадҳиямиз Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир, унга зўр эҳтиром билан қараш ҳар бир фуқаромизнинг ватанпарварлик бурчи ҳисобланади.
Мадҳиямиз қабул қилинган кун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланаётир. Бу эса халқимиз қалбида Она Ватанидан ғурурланиш туйғусини янада юксалтирмоқда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамият касб этмоқда.
Урганч туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишлаб “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, кўтаринки руҳда ўтказилди.
Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.