Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда
футболни мутлақо янги  босқичга олиб  чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
 ПФ-5887 сонли, 2020йил 24 январдаги “Ўзбекистан Республикасида жисмоний
тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш  тадбирлари тўғрисида”ги                       ПФ-5924-сон Фармонлари ижросини таъминлаш максадида жорий йилнинг 24 октябрь куни Урганч туман ҳокимлиги ҳамда Урганч туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошчилигида тумандаги идора-ташкилот ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича “Ҳоким кубоги” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

            Мусобақада иштирок қилган жамоалар;

  1. Туман Ҳокимлики.
  2. Жисмоний тарбия ва спорт бўлими
  3. Ер тузиш ва кўчмас мулк қадастр.
  4. Ҳалқ банк.
  5. Микроқредитбанк.
  6. Аграбанк.
  7. Халқ таълими бўлими.
  8. Мактабгача таълим бўлими.
  9. Маданият бўлими.
  10. Ёшлар иттифоқи туман Кенгашидан иштирокчилар фаол қатнашди. Мусобақа Урганч тумандаги 2-сон умумий ўрта таълим мактаби худудида  жойлашган  суний чим қопламали мини футбол майдончасида  бўлиб ўтди. Мусобақада Урганч туманидаги ташкилот жамоалари  ўзаро белашди   мусобақа олимпия қойдалари асосида бўлиб ўтказилди мусобақа натижаларига кўра фахрли  I-ўринни Ер тузиш ва кўчмас мулк қадастр, фахрли II-ўринни Ҳалқ банк жамоаси фахрли                      III-ўринни Маданият бўлими жамоалари эгаладилар.

Мусобақа  юқори савияда ўтказилди, мусобақа  якунида  спортчиларни табриклаш учун Урганч туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ў. Боғибеков ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи                 М. Рахмоновлар сўзга чиқиб  мусобақа иштирокчиларига келгусида бўлиб ўтадиган мусобақаларида юқори натижаларга эришишларида тилак билдирди. Мусобақа  якунида  ғолиб жамоаларига Туман ҳокимининг кўчма кубоги, I-II-III-даражали дипломи  ва қимматбахо совғалар топширилди.