Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

2020 йил 26 ноябрь куни Урганч туманидаги 11-сон мусиқа ва санъат мактабида  “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда туман ёшлари иштирок этишди.
“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Урганч туман ҳокими Ф.Шарипов сўзга чиқиб туманда ўтган давр мобайнида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилган ишлар, амалга оширилган ислоҳатлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди ва туман ёшлари ўзларининг саволлари, таклифлар ҳамда муаммолари билан туман ҳокимига мурожаат қилишди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан туман ҳокимига 26 та мурожаат қилинди.
Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.