Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

1974 йилнинг  12 май санаси "Халқаро ҳамширалар куни" сифатида йил тақвимига мухрланган.

Беморнинг саломатлиги бевосита Сиз ҳамширалар фаолиятига боғлиқ. Ҳамшира - беморга касалликни енгишда ишонч ва руҳий далда бера олувчи касб эгаси. Нафақат тиббий воситалар, дори-дармонлар ва муолажалар, балки гўзал ахлоқи ва ширинсуханлиги билан минг бир дардга дармон бўлувчи, пок кўнгли сингари оппоқ халатли ҳамширалар, Сиз айниқса, бугунги коронавирус пандемияси билан кураш кетаётган бир паллада касбингизга садоқатингизни амалда ифода этмоқдасиз. Оилангиз, ҳаловатингиз, оромингизни унутиб, касалланган беморлар саломатлиги учун қайғурмоқдасиз.

 Ўз саломатлиги, ҳаётини хавф остига қўяётганлигини билса-да, бирорта ҳамшира шу кунларда касбидан норози бўлмади. Аксинча, ватандошлар саломатлигига ҳар галгидан ҳам кўпроқ эътибор ва ғамхўрлик кўрсатмоқдасиз. Бу сизнинг ўз касбингизга бўлган меҳр-муҳаббатингизнинг асл ифодасидир.

 Азиз ҳамширалар! Сизни Урганч тумани ҳокимияти касб байрамингиз билан муборакбод қилади.

Ушбу байрам муносабати билан Урганч тумани Сектор раҳбарлари  ҳамшираларни касб байрамлари билан қутлашди.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Veb-sayt:  www.urganchhokimiyat.uz