Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига вилоятда   қурилиш ишлари кўрсаткичлари
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Хоразм вилоятида жами 2222,1 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019- йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан  101,8 % ни ташкил этди.
Бажарилган қурилиш ишларининг катта қисми янги бино ва иншоотларни қуришга тегишлидир. Жами қурилиш ишларининг 72,6 %  ёки 1613,7 млрд. сўм қурилиш ишлари айнан иқтисодиётда янги ишлаб чиқариш қувватлари, турар-жой ва бошқа ижтимоий обектларни яратишга қаратилган.
Вилоят бўйича қурилиш ишларининг энг юқори   ҳажм кўрсаткичи Урганч ш. (565,7 млрд. сўм), Хонқа (183,1 млрд. сўм), Хива (180,2 млрд. сўм), Урганч (178,8  млрд. сўм)  туманларига тўғри келади.
Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати.