Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Кейинги йилларда мамлакатимизда  қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш,хусусан соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш,бозор муносабатларини кенг жорий қилиш,қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи,қайта ишловчи ва сотувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш,соҳага инвестицияларни жалб қилиш, ресурстежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчини замонавий техникалар билан таъминлаш борасида жуда кўплаган ишлар амалга оширилмоқда. Ана шу чора-тадбирларнинг хуқуқий мезонини янада мустаҳкамлаш ва қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5853-сонли Фармони қабул қилинди. Ушбу фармон қишлоқ хўжалигини мутлақо янгича, халқаро талабларга жавоб берадиган инфратузилмаларга бой соҳага айлантириш,фермер хўжаликлари томонидан маҳсулот унумдорлигини оширишга эришиш каби бир қатор муҳим вазифаларни бажаришни назарда тутади.

        Урганч тумани Хоразм вилоятининг етакчи туманларидан бири бўлиб майдонига кўра вилоят ҳудудининг 7.2 % ни ташкил қилади. Аҳолиси 2020 йил 1 октябрь ҳолатига 200.2 минг кишини ташкил қилиб ахолисининг кўплиги жиҳатидан вилоятда олдинги қаторда туради.Туманда ҳозирги кунда 2295 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) хўжалик юритувчи субъектлари фаолият кўрсатиб, шундан 2034 тасини кичик бизнес субъектлари ташкил қилади. Шундан 248 таси бевосита қишлоқ хўжалик  корхоналаридир.Ундан ташқари  туманда 729 фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда.Фермер хўжаликлари ихтиёрига 18961 гектар экин ери ажратиб берилган.Туманда 2020 йилнинг 9 ойи давомида 1 триллион 349 млрд 300 миллион сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб вилоят қишлоқ хўжалиги  маҳсулотлари ҳажмидаги улуши 11.5 фоизини ташкил қилади. Хусусан Урганч тумани  вилоят бўйича  картошка етиштириш, сут етиштириш , йирик шохли қорамол боқиш , боқиладиган отлар сони  ва паррандалар сони  бўйича  етакчи ҳисобланади. Туманда қишлоқ хўжалик маҳсулот ишлаб чиқаришда ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан 102.1 фоиз ўсиш таъминланди. Аҳоли жон бошига 6 миллион 787 минг сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.Ўтган 9 ой мобайнида туманда 32349 тонна дон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб ,ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100.1 фоиз ўсишга эришилди.16136 тонна картошка ишлаб чиқарилиб ўтган йилга нисбатан 101.4 фоизга ўсишга,44303 тонна сабзавот махсулотлари ишлаб чиқарилиб 105.1 фоиз ўсишга,13641 тонна полиз  ишлаб чиқарилиб 107.2 фоиз ўсишга эришилди. Шунингдек 12305 тонна мева,  4185 тонна узум етиштирилди.

       Туманда ишлаб чиқарилган жами қишлоқ хўжалик махсулотларининг  489.9 миллиард сўми ёки 37.1 фоизи дехқончилик махсулотларига,830.8 миллиард сўми ёки 62.9 фоизи чорвачилик махсулотлари улушига  тўғри келади.

        Туманда 2020 йил 1 октябрь холатига 99379 бош қорамол асралиб, уларнинг бош сонлари  ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 110.7  фоизга ўсган.Шу жумладан сигирлар бош сони 39911 бошни ташкил қилиб 101.8 фоизга,қўй ва эчкилар бош сони 51189 бошни ташкил қилиб 103.8 фоизга ,паррандалар бош сони 1 миллион 898  бошни ташкил килиб 101.2 фоизга ўсиш кузатилди.

          Туманда 2020 йил 9 ой мабойнида 14248 тонна  гўшт ишлаб чиқарилиб ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 102.6 фоизга ўсиш қайд этилди. Сут ишлаб чиқариш бўйича 103,3% ўсиш кузатилиб,115190 тонна сут ишлаб чиқарилди.60 млн 533 минг дона тухум етиштирилди ва бу соҳадаги ўсиш кўрсаткичи  102.6 фоизга эга бўлди.

          Туманда   23 та хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар мавжуд бўлиб, шундан 8 таси қўшма корхона,15 таси хорижий корхоналардир.Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг 9 таси ёки 39.1 фоизи саноат йўналишида,8 таси  ёки   34.8 фоизи савдода, 5 таси  ёки 21.8 фоизи қишлоқ хўжалигида ва 1 таси  ёки 4.3 фоизи бошқа сохаларда фаолият кўрсатмоқда.

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7-июндаги ПҚ-3777-сонли  Қарори билан мамлакатимизда ҳар бир бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароит яратиш,оилавий ҳунармандчилик,касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини қўллаб қувватлаш,қишлоқ хўжалигида мавжуд экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури қабул қилинди. Шу асосда :

- тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахсларга,

-кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар,микрофирмалар,кичик корхоналарга,

-деҳқон ва фермер хўжаликларига,

-оилавий тадбиркорларга энг кам иш ҳақининг 150 баробаридан 1000 баробаригача йиллик 7% миқдорда имтиёзли кредитлар бериш назарда тутилган.

            Натижада туманимизда хам оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда сезиларли  ишлар амалга оширилмоқда.  Жорий йилнинг 1 октябрь холатига туманда 412 та оилавий корхона фаолият кўрсатиб, уларнинг сони  ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан  104 тага кўпайди.Ўтган 9 ой мабойнида янгидан 93 та оилавий корхона ташкил қилинди.

       Туманда 2020 йилда 148 та     1 трлн 41 млрд 678  млн сўмлик  қишлоқ хўжалик лойиҳалари   ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб,   хозирги кунгача  100 та лойиха ишга туширилиб  ва 424 та янги иш ўринлари яратилди.

         Туманда  2020 йилнинг ўтган даври мобайнида  жами 7 млн 189 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Унинг 2 млн 718,4 минг  долларини саноат маҳсулотлари, 4 млн 470,7 минг долларини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташкил  қилади.

          Туманда ҳозирга кунда 3 та кластер ташкил қилинган. Шулардан   пахта тўқимачилик саноати йўналишида фаолият олиб бораётган кластер учун  8385 гектар ер ажратилган бўлиб, бу ерда 420 та янги иш ўрни яратилди.  Ишлаб чиқарилган  2 млн 424 минг долларлик махсулотни ҳорижга экспорт қилди. Ана шундай кластерлардан бири  шоличилик йўналишида ташкил қилинган бўлиб,кластерга ажратилган  108 гектар ерда юқори навли шоли етиштирилади. Кейинги кластер  мева сабзавотчилик йўналишида  фаолият олиб бормоқда. Ажратилган 144 гектар ер майдонида етиштирилган маҳсулотдан 500 минг АҚШ доллар қийматдаги сабзавот  ва мевалар хорижга экспорт қилинди, жорий йилда бу ерда 20 янги иш ўрни яратилди.

            Саноат соҳасида 31 та лойиҳа ишга тушиши режалаштирилиб   улар томонидан йилига 121 млрд  690 млн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, янгидан 476 та ишчи ўринлари яратилади.

Урганч туман Статистика бўлими бошлиғи              Б.Бекчанов