Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

#Янги_Ўзбекистон_мактаб_остонасидан_бошланади

 

28 НАФАР БИТИРУВЧИЛАРГА ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАР ТОПШИРИЛДИ 

Мактабни  аъло баҳолар билан тугатган  ўқувчилар туман ҳокими Ф.Шарипов  ҳамда сектор раҳбарлари томонидан тақдирландилар

Урганч тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили мобайнида 11-синфни  2000 нафар ўқувчи битказди. Намунали хулқи,  билимдонлиги билан бошқа ўқувчилардан ажралиб турган 12 нафар битирувчилар олтин ва 16 нафар битирувчилар кумуш медалларга сазовор деб топилди.

-Битирувчиларимизнинг олий таълимга кириш кўрсаткичлари 2020 йилда қарийиб 18.1 фоизни ташкил қилган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткични 30 фоизга кўтариш кўзланмоқда. Туман ҳокими Ф.Шарипов ўз устида ишлаган, билим олиш учун машаққат чеккан ҳар бир абитуриентларга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилади.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, бу йил 21 нафар битирувчиларимиз  хорижий тиллардан халқаро сертификатларни қўлга киритиб, муддатдан олдин грант асосида ўқишга қабул қилинди. 

Тадбир давомида ёшларни шу даражага кўтарилишида яқиндан ёрдам бериб келаётган ўқитувчи ва мураббийлар ҳам эсталик совғалари, пул мукофотлари ҳамда ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.