Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Хоразм вилоят прокурорининг ўринбосари Ғ.Абдуллаев,  Урганч туман ҳокими Ф.Шарипов ва туман прокурори Д.Мадримовлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорлар қабули ўтказилди. Қабулда 20 дан ортиқ идора- ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Унда 63 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу жойнинг ўзида 21 та мурожаат ўз ечимини топди. Муддат талаб қиладиган 42 та мурожаат юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Қабул якунида ёшларнинг таклифлари тингланди ва ёшларни қизиқтираётган саволларга жавоб бериб ўтилди.


Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.