Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
7 мартдаги ПҚ-4231-сон “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёни шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоровнинг 2019 йил 26 майдаги 02/1-1862-сонли топшириғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирилигининг 2019 йил 21 майдаги ЁТ/20-01-32/1308-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида, аҳоли томорқа майдонларини суғориш таъминоти муаммоли бўлган ҳудудларда босқичма-босқич артезиан қудуқларни қазиш ишлари ва коллектор ариқларни тозалаш орқали сув таъминотини ва ернинг мелоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида хозирги кунда туманидаги аҳоли томорқаларининг шўрланиши юқори бўлган ҳудудларида коллектор тармоқларини таъмирлаш-тиклаш мақсадида тумандаги Оқ-мақтаб, Қиёт, Каттабоғ, М.Хоразмий ҳамда Юқори Жирмиз маҳаллаларидан ўтувчи жами 7,55 км узунликдаги коллекторнинг таъмирлаш-тиклаш ишлари учун туман маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан 176,0 млн.сўм миқдорида маблағ ажратилиб ҳозирги кунда қазиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бунинг натижасида, тумандаги маҳаллаларида умумий майдони 95.0 га яхшиланди. Шу жумладан маҳаллалардаги жами 592 та хонадоннинг 60,35 га томорка ер майдони шундан эхтиёжманд ва кам таъминланган хонадонлар 22 та томорка ер майдони эса 2,3 га фойдаланиш имконияти яратилади