Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

ИЖОДКОР ОЛИМА

21 -октябрь куни Аз Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ижодкор шоира, педогогика фанлари доктори Интизор Рахимованинг Огаҳий нашриётида чоп этилган "Соғинч соҳили" шеърлар тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Г. Ибодуллаева, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Ш.Маткарим, Ш.Қаландарова, М.Сапаева, Урганч туман ҳокимлигининг Маънавий -маърифий масалалар бўйича ҳоким ўринбосари Р.Вафоева, филология фанлари доктори Н.Собирова, Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши котибияти мудири Б. Бердиева"Хоразм ҳақиқати" газетаси ходими Ф.Тангриберганова, ёш ижодкор Ш.Ибодуллаев, Урганч туман мактабларининг маънавий -ижодий масалалар тарғиботчилари ва ижодкор ўқувчилари, шоиранинг оила аъзолари, яқинлари ва дўстлари иштирок этдилар. Сўзга чиққанлар Интизор Рахимова ижодининг ўзига хос томонлари, ютуқлари, бадиий нафосати ҳақида фикр билдирдилар.

 

      Рахимова Интизор Рустамовна -Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори. 1978 йил Урганч шаҳрида туғилган.  2006 йилда Урганч давлат университетининг Педагогика йўналиши бўйича магистратура бўлимини тамомлаган. 2020 йилда педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлган. Ҳозирда Урганч тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритади. Урганч давлат университетида маъруза машғулотларини ташкил қилиб келмоқда.
Интизор Рахимова “Муаммоли таълимда адабиёт ўқитиш методикаси” номли монография, услубий қўлланмалар, 40 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи.
1998 йилда “Муҳаббат куйи” номли шеърий тўплами нашр этилган. Шеърлари даврий нашрларда эълон қилиниб келинмоқда.

@Yoz_uyushmasi_Xorazm_viloyati