Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

2021 йил 8 январь куни Урганч тумани, Қиёт маҳалласида янги 120 ўринли 13-сонли давлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Ф.Шарипов сўзга чиқиб, Қиёт маҳалласи аҳолисини янги мактабгача таълим муассасаси ишга тушганлиги билан табриклади. МТМ нинг очилиш маросимида 3-сектор раҳбари, Урганч тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Н. Худойбергенов, туман ҳокими ўринбосари Ў.Боғбеков, туман мактабгача таълим муассасалари бўлими мудири О.Пирназаров ва бошқа ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Бундай яратиб берилаётган шароитлар учун қишлоқ аҳолиси юртбошимизга ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.