Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Юртимиз, хусусан вилоятимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотларни аҳолининг барча қатламларига етказиш, маҳалла ва қишлоқларда маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва концерт дастурларини “маҳаллабай” тарзда ташкил этиш мақсадида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида  тадбирлар ташкил этилиб борилмоқда. Эл севган санъаткорлар, таниқли шоир ва ёзувчилардан иборат тарғибот гуруҳи бир вақтнинг ўзида Урганч туманининг 4та жойида, секторлар  кесимида юқори кайфиятда кутиб олинди. Маданий-маърифий тадбир кўпчиликка манзур бўлди.

Ҳоким сектори ҳудудида ўтказилган тадбирни Хоразм вилоят драма театри режиссёри О.Абдуллаев олиб борди. Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Даврон Ражаб ўз ижодидан шеърлар ўқиб берди.  Эстрада хонандалари Дилафруз Бекметова,  Машхурбек Бобоев,  Оғабек Жумабоев,  Шохиста Бекчанова,  Шаҳриёр ва бошқа бир қанча хонандалар иштирок этиб,  барчани хушнуд этдилар.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.