Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

БУГУН ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ

ЙИГИРМАНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси бугунги  Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида мухокама этилди.

Сессия ишида туман ҳокими Ф.Шарипов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Рўзметов, Хоразм вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари К.Игамбергенов ҳамда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Г.Курбанбаева, туман сектор раҳбарлари, ҳокимнинг ўринбосарлари, тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, сессияга алоқадор корхона, ташкилот  ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари  ходимлари.

 Сессия кун тартибидан ўрин олган  масала юзасидан Урганч тумани ҳокими Ф.Шариповнинг маърузаси тингланди.

Маъруза юзасидан таклиф ва фикрлар билдирилди.

Пандемия қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилган сессия кун тартибида муҳокама қилинган масала юзасидан қарор қабул қилинди.