Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

"Оби-ҳаёт" оромгоҳида болажонлар мазмунли дам олишмоқда

Урганч туманида жойлашган гўзал ва бетакрор, сўлим табиатли, болаларнинг мўжизакор замини "Оби-ҳаёт" болалар оромгоҳи дам олувчи кичкинтойлар билан тўлган.

Ушбу ёшлар ёзги таътилни мароқли ўтказишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Қолаверса, бу таътил оддий таътил эмас. Балки, ўйинлар олами, китоблар дунёси, истеъдодлар намойиши, қувноқ спортлар маконидир.

Бугун Урганч тумани ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари О. Сабуров ушбу оромгоҳда ташкил этилган истеъдодлар бахсида бўлди. 6 та гуруҳнинг ҳар бир тарбияланувчиларининг кўзларидаги шижоат бугунги истеъдодлари орқали намоён бўлди.

Фақатгина ёшлар эмас балки, тарбиячилар ҳам ёшлардан қолишмай саҳнанинг гулларига айландилар. Ушбу оромгоҳ дам олувчилари ҳам маънан, ҳам ақлан, ҳам жисмонан куч олишлари қисқа, аммо таъсирчан ва ишончли тайёрланган тадбир орқали билинди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.