Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Баҳорнинг апрель ойи ҳам тугаб бормоқда. Шу сўнги ҳафтада  ерга уруғни қадаган деҳқон ютади. Мўл ҳосилнинг биринчи гарови ҳам шунда.  Туманимизда 142 та деҳқон фермер ҳўжаликлари мавжуд бўлиб, бугунгача режадаги 8 минг 385 гектар  ер майдонларида уруғ қадаш ишлари якунланди. Карантин даври бўлишига қарамай эртанги кунимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкинлиги, саноатимиз ривожи учун жонбозлик кўрсатаётган фермер хўжалиги раҳбарлари, механизатор ва миришкор деҳқонларимизнинг  меҳнатлари ўрнига тушсин, деймиз. Айни пайтда туман ҳокими Ф.Шарипов қишлоқ хўжалиги ерлари  ғалла парвариши ва чигит экиш ишларини кўздан кечирмоқда.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.