Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Урганч туман хокимлигда “2021 йил  учун  Ўзбекистон Республикасининг  Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунини лойиҳасини  халқ депутатлари Кенгашида муҳокама қилиш юзасидан йиғилиш ўтказилди

 

Йиғилш Урганч туман ҳоким Ф.Шарипов раислигида олиб борилди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бўлим бошлиғи ўринбосари М.Аниёзов, Хоразм вилояти  молия бош бошқармаси бошлиғи 1-ўринбосари   Т.Бабаджанов, Хоразм вилояти Солиқ бошқармаси  бошлиғи 1- ўринбосари Ш.Саидов ва Урганч туман ҳокимлигининг молия бўлими мудири Ш.Рўзиматовлар, Урганч туман ҳокими ўринбосарилари, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, туман молия, ғазначилик, пенсия жамғармаси бўлимлари бошлиқлари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи  бюджет муассасалари раҳбарлари, иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибидаги масала 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги  қонунини лойиҳасини халқ депутатлари Кенгашида муҳокама қилиш тўғрисида бўлди.

Йиғилишни Урганч туман ҳокими Ф.Шарипов очиб бериб, кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш иштирокчиларини таништириб, дастлаб сўзни Хоразм вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи 1-ўринбосари  Т.Бабаджановга берди. Хоразм вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи 1-ўринбосари  Т.Бабаджанов сўз олиб, Урганч туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилнинг  кутилаётган ижроси ҳамда 2021 йил учун режалаштирилаётган бюджет лойиҳаси билан йиғилиш  иштирокчиларини таништириб ўтди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бўлим бошлиғи ўринбосари  М.Аниёзов сўзга чиқиб, Урганч тумани маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари  бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жумладан, 2021 йил учун ижтимоий нафақа маблағлари учун режалаштирилаётган маблағларни маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан қайта кўриб чиқиб, мақбуллаштириш лозим бўлса, мақбуллаштирилган маблағларни зарур бўлган бошқа соҳаларнинг харажатларига йўналтириш таклифини билдирди.

Шунингдек, туман махаллий бюджет даромадларининг тақсимланиши бўйича ўз хам фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтди.  

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бўлим бошлиғи ўринбосари М.Аниёзов сўз олиб, бюджет лойиҳасини қабул қилишда маҳаллий кенгаш депутатларини фаол иштирок этишини таъкидлаб, ўз фикр ва таклифларини депутатлик сўровлари юбориш ҳамда бюджет лойиҳасини қабул қилинишида очиқлик ва шаффофлигини таъминлашда масъул эканликларини айтиб ўтди.

 Кун тартибидаги масала юзасидан, Хоразм вилояти Солиқ бошқармаси 1-ўринбосари Ш.Саидов сўзга чиқиб, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш ҳамда қўшимча манбаларини излаб топиш ишларини изчил олиб бориш зарур эканлиги, бу ўз навбатида  туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳимлигини  таъкидлади.

Шундан сўнг, туман молия бўлими мудири Ш.Рўзиматов, туман солиқ инспекцияси бошглиғи С.Жаббаров, маҳаллий кенгаш депуптатлари барча йиғилиш қатнашчилари томонидан  берилган  саволларга  жавоблар берилиб,  улар томонидан берилган таклифлар  муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнгида, Урганч туман ҳокими Ф.Шарипов  сўз олиб,  2021 йил  учун бюджет лойиҳасини тасдиқланишида, маҳаллий кенгаш депутатларининг таклифларини инобатга олган ҳолда, қайта кўриб чиқилиб, энг маъқул бюджет лойиҳаси қабул қилиниши  таъминланишини  ўз назоратига  олишини айтиб ўтди.