Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Жорий йилнинг 31 май куни Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши котибияти мудири иштирокида туманнинг Тандирчи маҳалласида фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда мутасадди ташкилотлардан вакиллар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди. 
Шунингдек, учрашув давомида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилишди:хусусан ичимлик суви, электр энергияси, кўчаларга тунги чироқлар ўрнатиш, бандлик масаласи, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва шунга ўхшаган масалалар бўйича 13 та мурожаат қилинди. Келиб тушган мурожаатлардан 4 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 7 та мурожаат бўйича тушунтириш берилди ҳамда 2 та мурожаат юзасидан депутатлик сўрови чиқарилиши белгиланди.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.