Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Урганч тумани Бешайвон маҳалласи Бобур кўчасида яшовчи аҳоли 26 кундан бери томорқасини суғоролмай келаётганини ва уларга бу ариқни тозаласаларгина ҳар 10 кунда бир сув берилиши айтилган. Мана 26-куни ҳам бўлса-да,  маҳаллага сув етиб келмагани, экилган экинлар нобуд бўлаётганлиги ҳақида  видеомурожаат қилинган. 
  Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ахборот хизмати суриштирув ишларини олиб борди. Суриштирув натижасига кўра туман ирригация бўлими томонидан қуйидагича жавоб олинди:
  Ҳозирги кунда вилоят ва туман ҳокимининг 2020 йилги ғалла ҳосилини нобуд қилмасдан суғориш ишларини олиб борилиши топширилгани сабаб каналларга график асосида сув тақсимланиб  берилмоқда, шу сабабли, Дўстлик ва Чакка  каналларига  30 майдан 10 июнгача сув бериш режалаштирилган.
Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.