Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сонли қарори асосида фуқароларни уй-жой билан таъминлаш.
Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ариза топширишда талаб қилинадиган хужжатлар:
а) Оила аъзоларинг шахсини тасдиқловчи хужжатлари;
б) Никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси ёки белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома;
в) Фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар бор бўлган тақдирда);
г) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр хужжатлари;
д) Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл);
е) Ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Ипотека кредити учун бошланғич бадал бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тўланиши лозим. Кредит даври 20 йил йиллик фоиз ставкаси 17 фоизни ташкил қилади.
Талабгорга шаҳарларда ва қишлоқ жойларда қурилган квартирани ипотека кредити асосида сотиб олишда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида Давлат бюджетидан қопланади, 5 фоиз қисми ариза берувчи томонидан банк хисоб рақамига ўтказилади.
Талабгорга шаҳарларда ва қишлоқ жойларда қурилган квартирани сотиб олишда ипотека кредити фоизининг бир қисмини яъни йиллик кредит фоизининг 10 фоиздан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан талабгорнинг банкда очилган тегишли ҳисобварағига биринчи 5 йил давомида ўтказилади.
ЭЪТИБОР БЕРИНГ!!!
***Ариза берувчининг ўзининг ёки турмуш ўртоғининг номида уй-жой бўлмаслиги зарур.
***Ариза берувчининг тижорат банкларидан олинган кредитлари бўйича кредит карздорлиги бўлмаслиги зарур.
***Ариза берувчи доимий ишжойига эга бўлиши ҳамда камида узлуксиз 3 ой давомида расмий иш билан банд бўлиши лозим.
***Ариза берувчи ҳамда яқин қариндошларининг биргаликдаги даромади ойига МХТЭКМнинг 3 бараваридан кам бўлмаслиги ҳамда  туман ҳудудидан уй олиш учун ариза берган фуқароларнинг ойлик даромадлари МХТЭКМнинг 6,9 бараваридан ошмаслиги, шахар ҳудудидан уй олиш учун ариза берган фуқароларнинг ойлик даромадлари МХТЭКМнинг 8,0 бараваридан ошмаслиги зарур.
****МХТЭКМ 2021 йил 1-сентябрдан 822 000 сўм қилиб белгиланган.