Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

ЭЗГУЛИККА АСОСЛАНГАН ХАЙРИЯЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

    Айни пайтда нафақат бозорларда озиқ-овқат махсулотларининг барқарорлигини таъминлашга, балки хайрия акцияларини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Шарқ Гўзали» МЧЖ томонидан хайрия тадбирлари  ташкил этилди. Урганч тумани «Ғалаба» қишлоғидаги 50 дан ортиқ кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари тарқатилди. Шунингдек, «Тилло домор» МЧЖ томонидан корхона ишчилари, маҳалла аҳолиси ва сут маҳсулотлари сотишга мўлжалланган савдо марказига ташриф бюрган харидорларга 10 000 дан ортиқ бир марталик ниқоб ва қўлқоплар тарқатилди.

Бугун туманда мавжуд озиқ-овқат дўконларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ва барқарор нархларда сотилиши таъминлаш ишлари қатъий назоратга олинган. Меҳр-оқибат, сабр ва ўзбекона ҳамжиҳатликка асосланган бу каби хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.