Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида 15 та инвестиция лойиҳалари шакллантирилган бўлиб, умумий қиймати 9 760 миллион сўмни ташкил этади.

Урганч тумани Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси қатнашчилари ҳамда тумандаги идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

 

Тадбирда Туман ҳокими Ф.Шарипов, А.Курбанниёзов – туман ҳокими ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, А.Хужаев – туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари, О.Сабуров – туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Т.Бектурдиев – ТИФ Миллий банк Урганч бўлими вакили,  Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси аъзолари, туман идора ва ташкилотлардан вакиллар ва бошқалар иштирок этди.

Урганч туманида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги тўғрисида.

Йиғилишни туман ҳокими Ф.Шарипов очиб берди ва Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси доирасида Урганч туманида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот бериш учун туман ҳокими ўринбосари А.Курбанниёзовга сўз берди.

Йиғилишда Урганч тумани ҳокими ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи А. Курбанниёзов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонлалари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли қарорига асосан бугунги кунда Урганч туманида ташкил этилганлигини маълум қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг топшириқларига биноан, Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ғоялари ва амалий тадқиқотлари натижаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ҳамда саноат, хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мазкур ёш тадбиркорлар томонидан банд бўлмаган “Ёшлар дафтари”даги тенгдошларини иш билан таъминлаш, иш кўникмаларини ошириш, шунингдек, умуман миллий иқтисодиётда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш мақсадида Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари тажрибаси асосида туманда жами 1 гектар “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зона”ни ташкил этилиши режалаштирилди ҳамда ҳозирги кунда Чоткўпир қишлоғи саноат ишлаб чиқариш зонаси ҳудуди контуридан 1 гектар ер майдони ажратиш бўйича туман ҳокимининг қарори чиқарилган бўлиб, саноат зонаси ҳудудидаги ер участкалари “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали сотилиши белгиланганлиги, хусусан,

бугунги кунда Урганч туманида ташкил этилган “Ёшлар кичик саноат зонаси”да жами 26 та лот бўйича аукцион савдолари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг 24 таси бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан аукцион савдоларида ютиб олинганлиги;

ҳозирда қолган 2 та лот аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, аукцион савдолари 16.08.2022 йилда бўлиб ўтиши кўзда тутилганлиги;

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида асосан “Ёшлар дафтар”ига киритилган ва бошқа 30 ёшгача бўлган ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш зарурлиги;

шунингдек, аукцион савдолари якунланган 24 та лотда ёш тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган 15 та инвестиция лойиҳалари шакллантирилган бўлиб, умумий қиймати 9 760 млн. сўм шундан, ўз маблағи 4 860 млн. сўм, банк кредити 4 900 млн. сўмни ташкил этиши,                2022-2023 йилларда уларнинг ишга тушиши натижасида янгидан 96 та янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилганлиги тўғрисида ахборот бериб ўтди.

Шундан сўнг Миллий банк вакили Т.Бектурдиев сўзга чиқиб, Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида жойлашган тадбиркорлик субъектларига, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5088 ва Вазирлар Маҳкамасининг ВМҚ-765-сонли қарорларига асосан имтиёзли шартларда бериладиган кредитлар бўйича тўлиқ маълумотлар бериб ўтди.

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида амалга ошириладиган қурилиш ишлари, коммуникация тармоқларини етказиб бериш ва уларга уланиш бўйича туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари А.Хужаев топшириқларни тегишли ташкилотларга ҳамда зарур маълумотларни ёш тадбиркорларга айтиб ўтди.