Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар фестивали – 2021” доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилиши белгиланган эди. Фестивалнинг очилиш маросими тумандаги 38-сонли умумий ўрта таълим мактабида тантанали равишда ўтказилди.

 
Унда туман ҳокими Шарипов Фрунзе Илхомович сўзга чиқиб, барча ёшларни бугунги байрам билан табриклаб, фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирларда фаол қатнашишга чақирди.

Ушбу дастур асосида фестивалнинг илк кунида туман марказидаги “Мустақиллик” кўчасида “Югуриш” марафони ўтказилди. Марафонда 1200 нафардан зиёд туман ёшлари иштирок қилишди. Марафон натижасига кўра тумандаги Оёқ-боғ маҳалласидан Султанбоев Ойбек 1-ўринни, Тажриба станцияси маҳалласидан Шоназаров Темур 2-ўринни, Оёқ-боғ маҳалласидан Бекчанов Мўмин, Жайҳун маҳалласидан Каримов Жаҳонгир 3-ўринни қўлга киритдилар. Ғолибларга туман ҳокимлиги томонидан велосипед ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шундан сўнг фестиваль доирасида тумандаги 38-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Ёш мусаввирлар" рассомчилик танлови ҳамда “Китобхонлик викториналари” кўргазмалари ташкил қилиниб, ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Мазкур лойиҳа доирасида ўтказилган тадбирларга тумандаги умумтаълим мактаблари ҳамда махаллалардан 2500 нафардан ортиқ ёшлар жалб қилинди.
 

Куннинг иккинчи ярмида тумандаги IT марказида ёшлар ўртасида “Киберспорт” мусобақалари ташкил қилинди. Ушбу “Киберспорт” мусобақаси 4 босқичда ташкил қилиниб, жами 400 нафар ёшлар иштирок қилишди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра Мадаминов Чингиз 1-ўринни, Мадаминов Амирхон 2-ўринни ва Шарипов Шерали 3-ўринни қўлга киритдилар.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.