Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Ёшларимиз учун имконият эшиклари очилмоқда      
      Давлатимиз Раҳбарининг  Сурхондарё вилоятига  қилган ташрифида, бир қатор ислоҳотлар давомида  Термиз шаҳрида институт ҳам ташкил қилинишини таъкидлаб ўтганлари барча ҳамюртларимизга қувонч бағишлади. Чунки,  бугунги кунда аҳолининг олий таълим олишга эҳтиёжи юқори,  ўқишга кира олмаган ёшлар асосан хорижга ишлаш учун кетмоқдалар. Ёшларга эътибор келажакка эътибор, ишонч демакдир.  Янги институт ташкил қилинса,  ўқишга кира олмай четга ишлаш учун кетаётган кўпчилик ёшларимиз учун бу даргоҳда талаба бўлиб, олий  маълумотли бўлиш бахтига эга бўлишади ва келажакда бирон-бир касбни етук мутахассиси бўлиб, давлатимиз равнақи учун хизмат қилишга имконият яратилади. 
   Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу ташаббус, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида илгари сурган олий таълимда квоталарни бекор қилиш, ҳар бир инсонга олий таълим олиш имкониятини тақдим этиш каби  устивор  мақсад билан ҳамоҳанглиги  қувонарли бўлди.
  Шунингдек, ушбу ғоя амалга ошса,   олий маълумотли иш тополмай сарсон бўлиб юрган педагог-ўқитувчиларимизни  ҳам иш билан таъминлаш кўрсаткичи ошиб,  институтда талабаларга ўз билимларини бериш имконияти яратилади.
  Бундай институтлар нафақат Термиз шаҳрида балки Хоразм вилоятида ҳам ташкил қилинса, Ватанимиз келажаги бўлган ёшларга  янада  каттароқ имконият эшиклари очилган бўлар эди.
  Дилдора ИСКАНДАРОВА,
  Ўзбекистон “Адолат” СДП
  Урганч туман Кенгаши раиси,
  туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари