Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Азиз ва беғубор болажонларим!

 Бугун бутун ер юзида барчамиз учун азиз ва қадрли бўлган, эзгу орзу умидларимизнинг меваси, Сиз азиз болажонларимизнинг байрами бўлган 1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куникенг  нишонланмоқда.

«Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» дастлаб 1925 йилда Женевада болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференциясида эълон қилинган. Шундан буён, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида 1 июнь куни байрам сифатида нишонланади.

Мана шу файзли ва қувончли кунда Сиз азиз болажонларни, Сизнинг тарбиянгиз ва таълим олишингизда муносиб ҳисса қўшаётган барча оила аъзоларингиз ҳамда тарбиячи-устозларингизни муборакбод этишдан жуда хурсандман. Сизларга бўлган самимий меҳрим ва муҳаббатимни билдирган ҳолдакўзингиздаги севинч, лабингиздаги табассумни кўришданҳамиша бахтиёр эканимни билдираман.

Инсонпарвар ҳалқимиз барча замонларда ҳам болаларга келажак ворислари сифатида алоҳида эътибор қаратиб келган. Ҳаттоки, II жаҳон уруши даврида минглаб ўзбек оилалари дунёнинг турли гўшаларидан келган болалар учун бошпана беришиб, бошини силаганлар.Халқимиз қайси дин, қайси миллат ва элатга мансублигидан  қатъи назар, ҳар бир болагамеҳр бериб, ғамхўрлик кўрсатиб келмоқда. Дуогўй онажонларимиз эса, тўкин дастурхон атрофида“фарзандлар бахтига эл-юртимиз тинч бўлсин”, дея дуога қўл очишади.

Болажонларим, Сиз Янги Ўзбекистонимизнинг янги дунёсини ҳамда порлоқ келажагини барпо этувчи келажак ворисларисиз.

Бугунги кунда мамлакатимизда Сизларнинг эмин-эркин яшашингиз, тинч ва бехавотир таълим олишингиз учун бир қатор имкониятлар яратилмоқда. Амалга оширилаётган барча эзгу амалларимиз замирида Сизларнинг жисмоний ва маънавий етук авлод бўлиб шаклланишингиз ва ҳамда илму салоҳиятингизни мунтазам ошириб бориш учун зарур тизимни яратиш, ҳуқуқ ва манфаатларингизни ҳар қачонгидан-да кучлироқ ҳимоялаш, замонавий билим ва касбга эга бўлишингиз-у, жамиятимиз ҳаётида муносиб ўрин эгаллашингиз ҳамда ўз имкониятларингизни дунё ҳамжимиятиганамоён қила билишингизни таъминлаш сингари мақсадлар мужассамдир.

 Азиз болажонлар,

Бугун Сизнинг тимсолингизда янгича тафаккур эгалари, ўз келажагини мамлакатимизнинг истиқболи билан уйғун ҳолда кўрадиган янги авлод вакиллари ҳаётга дадил кириб келаётганлиги барчамизни бирдек қувонтиради.

Бир қатор хорижий тилларни ўрганган, замонавий техника ва технологияларни пухта ўзлаштирган, мустақил фикрлайдиган, бир сўз билан айтганда, эл-юрт хизматига шай, юраги ёниб, кўзлари чақнаб турган навқирон ўғил-қизларимизни кўриб қалбимизда ишонч, ғурур ва ифтихор туйғулари жўш уради. 

Сизларга кўрсатилаётган  эътибор ва ғамхўрлик бир кун мева кўрсатади, сизлар, албатта, жамиятимиз ва давлатимизнинг ишончи ва таянчига айланасиз. Сиз албатта,  бизнинг билдираётган ишончимизга “лаббай” дея жавоб қила оладиган баркамол авлод бўлиб етишасиз! Сиз жаннатмакон ўлкада ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмай, шодон ва соғлом улғаясиз.

Қадрли болажонлар,бугунги байрам сабабчилари - Сизларнинг беғубор кулгуларингиз, гулгун чеҳраларингиздаги қувонч, кўзларингизда чарақлаб турган бахтиёрлик нурлари биз катталар юзига табассум ва кўтаринкилик пайдо қилмоқда.

Юртимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори, бугунги савобли ишларимизнинг давомчилари бўлган Сизазиз болаларимизнинг шодон кулгуси мудом жаранглаб турсин.

        Бахтиёр болалик, бахт-у иқбол ва порлоқ келажак ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин.

        Жондан азиз ота-оналарингиз ҳамда болажон халқимиз бахтига ҳамиша омон бўлинг, азизлар. 

        Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азиз болажонларим.