Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

УРГАНЧ ТУМАН ҲОКИМИ ФРУНЗЕ ШАРИПОВ ТУМАН АҲОЛИСИГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Урганч туман ҳокими Фрунзе Шарипов 2020 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида туман аҳлига мурожаат йўллади.

 

Мурожаатда ҳоким барча йўналишлар бўйича амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, жумладан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш (газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминотини яхшилаш) борасида амалга оширилган лойиҳалар, жалб қилинган инвестициялар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми, яратилган иш ўринлари, фойдаланишга топширилган лойиҳаларни ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг, жумладан бюджет даромадларининг ошишига қўшган ҳиссаси ва натижадорлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, мурожаатда ижтимоий–иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суратлари, аҳоли жон бошига нисбатан ўзгариши, ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлар, аҳоли реал даромадларининг ошиши сингари муаммолар ҳусусида ҳам сўз борди.

 

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.