Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Урганч туман ИИБ раҳбарлигида ташкил қилинган Мувофиқлаштирувчи штаб таркиби ишчи аъзолари туман ИИБ профилактика инспекторлари, Миллий Гвардия Хоразм вилоят бошқармаси 4-алоҳида отряди ходимлари, ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати Урганч туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида жамоат жойларида фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилишлари юзасидан назорат ишлари кучайтирилиб, рейд тадбирлари ўтказилди. 
Рейд тадбирлари давомида “Яқуб Раззоқ УСК” МЧЖ ҳудудида карантин қоидаларига риоя қилмасдан, тиббий ниқоб тақмасдан юрган тўрт нафар фуқарога маъмурий баённома расмийлаштирилиб, олти нафар фуқаро, 3 нафар тадбиркорлар огоҳлантирилди.
“Хоразмминтақалараро товар ярмаркаси” МЧЖ га қарашли мева сабзавотларни улгуржи савдо мажмуаси раҳбарига, савдо мажмуасида фаолият юритаётган 13 нафар тадбиркорларни ҳар бирига карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан расмий огоҳлантириш хатлари берилиб, тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.