Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Ўзбекистон Республикаси “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни”ни белгилаш тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 1 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган қонунга кўра декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” этиб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжалик ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан “Намунали томорқачи” кўкрак нишони таъсис этилган  эди. 


Шу муносабат билан Тумандаги фидойи ва меҳнаткаш томорқа ер эгаси Атажанов Хасан Бабаджанович  “Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан тақдирланди.  Ушбу кўкрак нишони Урганч туман ҳокими Ф.Шарипов томонидан топширилди. Шунингдек "Дарғалар" фермер хўжалиги раҳбари Матқурбанов Баходир Юлдашович ва Урганч туман фермерлар Кенгаши раиси Тажиев Азимбой Умаровичларга ташаккурнома ва совғалар берилди.
Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.