Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ 
Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, туман Халқ таълими ходимлари, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Сессияга Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши депутати Ў. Боғбеков раислик қилди.
Сессия кун тартибида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни “Аёллар дафтари” руйхатидан чиқариш бўйича туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида сектор раҳбарларининг ахбороти, Урганч туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш, маҳаллий бюджетнинг йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ва 2021 йил 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағларни “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтириш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.