Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг 9-сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида иккита масала кўрилди.  Биринчи масала тумандаги тўртта сектор раҳбарлари томонидан аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш, маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш, аҳоли томорқалари, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш  юзасидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. Ҳисоботларда қайд этилганидек, карантин даврида аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ички резервлар етарли эканлиги, мавжуд томорқаларнинг ҳар қарич еридан самарали фойдаланиш ҳисобига йилига 2-3 маротаба ҳосил олиш чоралари кўрилиши таъкидлаб ўтилди.    

Олдимизда турган улуғ байрам ҳайит арафасида ёши улуғ кексаларимиз ва беморларимизни ҳолидан хабар олиш, урф- одат ва қадриятларимиз билан боғлиқ анъаналаримизни карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилишини назорат қилиш ва тарғиботини олиб бориш тавсия қилинди.

Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.