Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг навбатдаги 10-сессияси бўлиб ўтди.

         Урганч туманида эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”) асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши ва аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди,

         Урганч туманида камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги;

Карантин шароитида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга яратилган имкониятлар, қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги;

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги амалга оширилаётган ташаббусларда фаол иштирок этаётган тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар бериш ҳамда уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишлар;

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан ҳудудга ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ҳолати юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А.Рўзметовнинг ҳисоботи эшитилди,

          Урганч туманида пандемия даври шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратишида кўрилаётган чоралар самарадорлиги юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А.Рўзметовнинг ҳисоботи,

 

 Сессияда кўрилган  масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.