Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Бугун Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси Ф.Шарипов бошқариб борди. Сессияда идора-ташкилотлар вакиллари, МФЙлар хотин-қизлар бўйича раис ўринбосарлари, ОАВ ҳодимлари иштирок этишди.

Кун тартибидаги:

-Урганч туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш кўрсаткичлари, амалий чора-тадбирлар режалари, ҳудудий даражада ҳал этиладиган муаммолар таҳлили юзасидан ҳисоботи тўғрисида.

-“Аёллар дафтари”билан ишлаш тизимини ташкил этиш,аёллар дафтарига киритиладиган аёллар рўйхати ва йўл харита бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида.

-Урганч туманида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қуйилган камчиликлар тўғрисида.

-Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти Урганч тумани бўлимининг 2021 йилнинг 5 ойи давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида.

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2019 йилдаги ПҚ 4235 сонли “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга чора- тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан тўғрисидаги масалалар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосарлари, ва тегишли идора-ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқиб ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

 

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.