Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 10 апрель куни пахтачилик ва ғаллачиликда кластер тизимини ривожлантириш, баҳорги агротехник ишларни самарали ташкил қилиб, ҳосилдорликни ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди, йиғилишда  давлатимиз раҳбари бугунги кунда коронавирус пандемияси инсонлар ҳаётига хавф солиш билан бир қаторда бутун дунёни иқтисодий инқирозга олиб келаётгани тобора аниқ бўлиб бормоқда. Халқаро ташкилотлар таҳлилларига кўра, пандемиянинг жаҳон иқтисодиётига зарари камида 5 триллион долларни ташкил этгани, бу вазиятда озиқ-овқат таъминоти масаласи кучайиб, айрим давлатлар ўзи етиштирган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини четга чиқармаслик чораларини кўрмоқда. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бугунги кунда энг долзарб масалага айланиб боряпти дедилар ва барча ҳокимлар, сектор раҳбарлари аграр соҳадаги резервларни сафарбар қилиб, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириши кераклигини таъкидлади ва барча сектор раҳбарлари ўз ҳудудида озиқ-овқат захирасини ҳисоб-китоб қилиб, ички имкониятларини кенгайтириб бориши баробарида барча раҳбарлар ва фермерлар бир бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан шуғулланиши лозимлигини таъкидлаган эдилар. Ушбу видеоселектор йиғилишидаги давлатимиз раҳбари томонидан айтилган масалаларни тўғри баҳолаган холда O`zLiDePнинг фаол депутатлари ҳудудларда ҳаракатни бошладилар. Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати “ТиллоДомор” хусусий корхонаси рахбари У.Шарипов, Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутати “Файз Барака” МЧЖ рахбари Ш.Худайберганов ва Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутати, O`zLiDeP Ургач туман  Кенгаши раиси, Урганч туманидаги “Жайхун” фермер ҳўжалиги раҳбари М.Нуниязовлар Урганч туманидаги бир қатор фермер хўжаликлари, томорқа ва ер эгаларининг иш фаолиятлари билан танишган ҳолда коронавирус пандемияси тарқалган пайтида айрим чекловларга қарамасдан карантин қоидаларига риоя қилган холда далада, томорқа ва иссиқхоналарда ишлаш бўйича ҳамда аграр соха бўйича қишлоқ хўжалигида инновацион ғоялар ва тежамкор технологияларни жорий қилиб, иқтисодий самарадорликни оширишга қаратилган бир фатор фойдали ғойа маслаҳатлар бирилди.

 O`zLiDeP Урганч туман  Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари К.Юлдошева карантин шароитида ёшларни фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, ўзини ва атрофдагилар хавфсизлигини таъминлаш, белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилинган холда ўз томорқасидаги  иссиқхона деҳқончилик ишларини олиб бормоқда.

O`zLiDeP Ургач туман  Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари ппарат раҳбари :                        Б.Бактурдиев