Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

9 май–“Хотира ва қадрлаш куни” байрами ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Урганч туманида истиқомад қилувчи  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 97 ёшли Отабой  ота Хажаев 95 ёшли Хаитов Курбонбой ҳамда 100 ёшли Бекметов Жуманиязларнинг ҳолидан хабар олинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Садуллаев Жахонгир, туман ҳокими Шарипов Фрунзе, секторлар раҳбарлари, нуроний, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи уруш фахрийларини самимий табриклаб, уларни моддий рағбатлантирдилар. Дастлаб, муҳтарам Президентимизнинг уруш қатнашчиларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг,  10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорда пул мукофоти, 22 млн сўмлик олтин соат, озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт анжомлари берилди. Шунингдек, “Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши  қаҳрамонлари” ва “Ўзбекистон халқининг фашизм устидан ғалабага қўшган ҳиссалари”  китоби тақдим этилди. Энг муҳими, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан берилган медаллари уруш қатнашчиларининг кўнглини қувончга тўлдирди. Фахрий отахонларимиз қўлини дуога очиб, аввало юртимиз тинчлиги бардавом бўлиб, саломатлик ҳукмрон бўлишини, фаровонлик, гўзал ҳаётга, меҳр-оқибатли, саховатли халқимизга кўз тегмаслигини тиладилар.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.