Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Хоразм вилояти, Урганч тумани, Ғойбу қишлоғи "Ҳожибойлар" маҳалласида яшовчи фуқароларнинг  "Ижтимоий тармоқлар" орқали 2018 йилда қурилган намунавий уйларда ички кўчалар асфальт қилинмай қолганидан норозилигини билдирган. Мурожаатга асосан туман ҳокимлиги ахборот хизмати ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганишлар давомида Урганч тумани Ғойбу қишлоғи Ҳожибойлар маҳалласи йўлларини тамирлаш учун Урганч ТЙФУ корхонаси билан "Қишлоқ қурилиш Инвест " МЧЖ ўртасида 2017 йилда шартнома имзоланган бўлиб, 2017 йилдан буён а/бетон қопламасини тайёрлаш учун ишлатиладиган йўлбоб битум маҳсулоти танқислиги туфайли Хожибойлар маҳалласи йўлларига  а/битум ётқизиш ишлари кечиктирилганини билдириб.  Жорий йил давомида маҳалла йўлларини а/битум қопламаси билан  таъмирланишини маълум қилди.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.