Урганч тумани ҳокимининг ўринбосари Ў.Боғбеков, МФЙ раислари ҳамда маҳаллада истиқомат қилаётган ёшлар билан биргаликда Урганч туманида қарилик гаштини сураётган 2 нафар II жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олишди, фахрийларга совғалар улашилди.
— Дунёда халқлар кўп, урф-одатлар ҳам шунга яраша, аммо инсон қадр-қиммати, унинг манфаати юксак қўйилган юрт ҳамма жойда ҳам топилавермайди.  Шукурки, юртимиз тинч-осуда. Шу сабаб, хонадонларимиз –файзли, обод. Уруш йилларидаги очарчилигу суронли кунлар ва ўтмишнинг машаққатларини эсласам, бугунги фаровон турмушимизга кўз тегмасин, - дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Хаитов Куранбой ота ва Хўжаев Отабой ота.
Жойларда ўтказилаётган бу каби тадбирларда кексаларимизнинг босиб ўтган йўли, ҳаётий тажрибасига нигоҳ ташлаш бугунги ёшларга ибрат мактаби бўла олади.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
 Veb-sayt (http://www.urganchhokimiyat.uz/) | Facebook (http://www.facebook.com/Urganchtuman) | Instagram (http://www.instagram.com/urganchtumankhokimligi) | Telegram (https://t.me/Urganch_tuman_news)