Илғор теримчиларга совғалар топширилди


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси, сенатор Б.Тожиев пахта далаларига бориб, теримчилар ҳолидан хабар олди.

 
Урганч туманида пахта йиғим-терими қизғин паллага кирган. Бугунги кунда пахта хирмонининг юксалишига барча туманлар каби Урганч тумани ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. 
Бугун тумандаги "Ислом Садуллев" фермер хўжалиги далаларида пахта терими ҳашари бўлиб ўтди.
Маҳаллалардаги меҳнат билан банд бўлмаган фуқаролар, уюшмаган ёшлар вакиллари, уй бекалари ҳамда маҳаллий аҳоли вакилларидан иборат 200 нафардан зиёд кўнгиллилар йиғим-терим ҳашарида иштирок этишди.

 
– Аввало, туман аҳлининг “ўз ҳохишимиз билан давлатимиз хирмонининг юксалишига муносиб ҳиссамизни қўшайлик”, деган чақириғимга лаббай деб жавоб қайтариб, шу ерга жам бўлганидан беҳад миннатдорман, - дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Б.Тожиев.

Шунингдек Баходир Тожиев далада теримчилар билан суҳбат қуруб, улар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.