Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ҳозирги шароитда аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида туман ҳокими топшириғига асосан Урганч туманида гўшт маҳсулотларининг нархларини асосиз равишда оширмаслик юзасидан ўрганиш ишлар олиб борилди. Туман ҳокимлиги, туман департамент бўлими ва туман солиқ инспекцияси томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳудуддаги гўшт дўконларидаги нарх-наво ва маҳсулотларнинг сифати билан яқиндан танишдилар.          Шунингдек, аҳолига беминнат хизмат кўрсатаётган дўкон эгаларига нархларни асоссиз равишда оширмаслик ва гигиеник талабларга амал қилган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш борасида тушунтириш ишлари  олиб борилади.

         Ҳокимлик томонидан туман марказидаги Саховат маркази биноси ҳамда 58 та маҳаллаларда гўшт маҳсулотлари сотиш учун шароитлар яратилиб, аҳоли учун ҳар куни арзонлаштирилган гўшт маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилиши таъминланади.