Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

                                                                                              ЛОЙИҲА

УРГАНЧ ТУМАН ҲОКИМИ

Қ А Р О Р И

 

 

2018 йил “  ”                              №                                  Урганч тумани

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг
энг кам сонини белгилаш тўғрисида

 

  “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда
), “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1995 й., 6-сон, 118-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги  “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сон қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни (кейинги ўринларда муҳтожлар деб аталади) иш билан таъминлаш мақсадида,  

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

 

  1. Урганч туманида 2019 йил учун муҳтожларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини захирага қўйядиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 270 кишини ташкил этадиган иш ўрни
    100 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 30 фоиз (81 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун 58,5 фоиз
(158 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 1,1 фоиз (3 киши);

ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар учун 7,8 фоиз
(21 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 1,5 фоиз (4 киши);‎

одам савдосидан жабрланганлар учун 1,1 фоиз (3 киши).

  1. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан;

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун махсус малака талаб қилинмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун ҳамда одам савдосидан жабрланганлар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган шунингдек, одам савдосидан жабрланганлар учун иш ўринлари ташкил қилинсин.

  1. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда муҳтожларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйилган касб ва лавозимлар рўйхати
    2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомгамувофиқ муҳтожлар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.
  3. Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйичамазкур қарор ижросини бажармаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан давлат ҳуқуқ меҳнат инспектори томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 50-моддаси талабларига мувофиқ жарима солинади.
  4. Ахоли бандлигига кўмаклашиш туман маркази бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин.
  5. Ушбу қарор 2018 йил 1 январдан кучга кириши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 27 октябрдаги 2353қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  6. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Урганч ҳақиқати” газетасида эълон қилинсин.
  7. Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (Б.Атамуротов);

мазкур қарорни туман ҳокимлигининг urganchtuman.uz расмий
веб-сайтига жойлаштирсин;

Ахоли бандлигига кўмаклашиш туман маркази билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини аҳолига тушинтириш ишларини олиб борсинлар.   

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Алланазаров зиммасига юклатилсин.

 

 

       Урганч туман ҳокими в.б                                     О.Бекчанов