Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Урганч туманидаги идора ва ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя қилишларини ўрганиш юзасидан назорат тадбирлари ўтказилди.
Тадбир Урганч туман ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон миллий гвардияси Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят санитария эпидемиалогия назорат бошқармаси, ҳамда Хоразм вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ўтказилди.
Тадбир давомида карантин қоидаларига риоя қилмаётган, ва карантин қоидаларига мос равишда керакли санитарик воситалар билан таъминланмаган идора ва ташкилотларга  нисбатан чоралар кўрилди. Шунингдек, махсус ниқоб тақмасдан юрган, сабабсиз кўчага чиққан фуқароларга нисбатан қонунда кўрсатилган тартибда чора кўрилди. 
Ҳурматли туманимиз фуқаролари,  ўзингиз ва оилангизни асранг! Уйда қолинг ва шу тариқа коронавирус билан курашишга ўз ҳиссангизни қўшинг.
Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.