Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Янги узилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси

319,8 млрд. сўм ҳажмга эга бўлди

2020-йилнинг январь-октябрь ойларида вилоятнинг (Урганч ва Хива туманларидан

ташқари) 11 та ҳудудларида жойлашган деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчи жисмоний шахсларнинг танланма кузатуви ўтказилди. Кузатув натижаларига кўра савдо айланмаси ҳажми 576,7 млрд. сўмни

ташкил этди. Бунда асосий йирик ҳажм янги узилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосига (319,8 млрд. сўм) тўғри келди. Савдо айланмасида  бошқа маҳсулотларнинг ҳажми  қуйидагича бўлди:

  • Дон маҳсулотлари (мош,ловия,нўхат,гуруч ва бошқалар)-85,1 млрд сўмни,
  • Нон ва нон маҳсулотлари-55,7 млрд сўмни,
  • Товуқ гўшти-49,1 млрд сўмни,
  • Чорва моллари ва паррандалар учун ем-ҳашак-17,9 млрд сўмни,
  • Гуллар,ўсимлик ва ниҳол кўчатлари (манзарали ва қишлоқ хҳжалиги)-14,4 млрд сўмни,
  • Қуритилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (ёнғоқ,бодом,писта ва бошқалар)-13,2 млрд сўмни,
  • Сут ва сут маҳсулотлари-10,8 млрд сўм

Хоразм вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати