Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Чорвачиликда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан бир қаторда қуён гўшти етиштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро, қуёнчилик етти хазинанинг биридир. Қолаверса, қуён гўшти парҳезбоп ҳисобланади.

         Шу боис мамлакатимизда қуёнчилик билан шуғулланаётганлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Қуёнчилик фермалари, агрофирмалар ташкил этилаётир.

         Урганч туманининг саноат ишлаб чиқариш зонасида “AL-VARIS TA'MIR” хусусий корхонасига қарашли қуёнчилик фермаси ташкил этилди. Ушбу қуёнчилик фермаси учун ер майдони ажратилиб, қуёнларни парваришлаш учун барча шароитлар яратилди. Ҳозирда қуёнчилик фермасида 350 бош қуён парваришланмоқда. Йил сўнгига қадар қуёнларни 3000 тага етказилиши режалаштирилган. Шунингдек, фермада янги иш ўринлари яратилиб 20 нафар ёшлар бандлиги таъминланди.

        

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати